АсосийJamiyat

Мадҳия ижро этилган пайтда ҳарбий ёки махсус кийимдагилар қўлини кўксига қўйиб тинглайдими ё бош кийимига?

'Мадҳия ижро этилган пайтда ҳарбий ёки махсус кийимдагилар қўлини кўксига қўйиб тинглайдими ё бош кийимига?'ning rasmi

Адлия вазирлиги  давлат мадҳиясини ижро этиш вақтлари ва тартибини эслатиб ўтди. 

Қонунчиликка кўра, давлат мадҳияси кўпчилик ҳузурида ижро этилганда ҳозир бўлган кишилар мадҳияни тик туриб ва ўнг қўл кафтини кўкракнинг чап томонига қўйиб, ҳарбий ёки давлатнинг бошқа хизматидаги махсус кийимдаги шахслар эса қўлини бош кийимига қўйиб тинглайди.

️Қонунда белгиланган тартибларни бузиш фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 3 бараваридан 7 бараваригача (810 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш эса жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради ҳамда БҲМнинг 25 бараваригача (6 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

 

    Бошқа янгиликлар