1

“Ҳаёт афсунлари” фильмининг катта премьераси ўтказилди

МАДАНИЯТ 08.12.2021, 13:39
“Ҳаёт афсунлари” фильмининг катта премьераси ўтказилди

Куни кеча Киночилар уйида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Pro art студияси томонидан суратга олинган “Ҳаёт афсунлари” бадиий фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди.

Сценарий муаллифи Абдуқаюм Юлдашев, постановкачи режиссёр Ҳасан Алижонов, оператор Истеъдод Усмонов, рассом Бегзод Худойбердиев, гримёр Зилола Собирова, продюсер Жавлон Камалов, иккинчи режиссёр Саидмалик Қодиров.

Мазкур премьера 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан агентлик томонидан киномухлисларга туҳфа сифатида тақдим этилди.

Мазкур фильм психологик драма бўлиб, унда Тоҳир исмли маҳалла раисининг атрофида бўладиган ҳаётий воқеалар, турли кўнгилсизликлар ва оилавий можаролар акс эттирилган.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1