Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги байрами арафасида Нукус шаҳрида янги бунёд этилган кўп қаватли уйлар ички ишлар органлари ҳамда Миллий гвардия ходимларига топширилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 28 ноябрь кунги «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, имтиёзли кредитлар асосида қўриб битказилган 15та хонадон Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари, 15таси Миллий гвардия ходимларига тантанали равишда топширилди.
Узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида берилган ушбу турар жойлар 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги байрамига ажойиб туҳфа бўлди.






