1

Тошкентда йил бошидан буён ЙТҲларда неча киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

ЖАМИЯТ 09.12.2021, 09:04
Теглар: ЙТҲ
Тошкентда йил бошидан буён ЙТҲларда неча киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Тошкент шаҳрида 2021 йилнинг 1 январидан 30 ноябригача бўлган вақт оралиғида пиёдалар иштирокида 524 йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, январь—ноябрь ойларида пойтахтда содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 32 киши олган тан жароҳатлари туфайли ҳалок бўлган. Яна 487 кишига турли оғирликдаги бадан шикастлари етган.

"Бу каби фожиалар ҳар доим ҳам ҳайдовчилар айби билан содир бўлмайди: баъзида пиёданинг ўзи белгиланган қоидаларни бузиб, йўлда кутилмаган омилга айланмоқда", — дейилади ИИББ хабарида.

Қайд этилишича, 2021 йил 11 ойи давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдаларга нисбатан жами 101 минг 861 та маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шарҳлар

Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Қорақалпоғистонда "Nexia-3" ва юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, 5 одам ҳалок бўлган (видео)

06.02.2023, 13:36

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Тошкентда 17 та машина иштирокида катта авария содир бўлди (видео)

13.01.2023, 09:20

Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1