Ўзининг маъноли қўшиқлари билан 1990 йилларда халқимизнинг юрагидан чуқур ўрин олган санъаткор, кўплаб машҳур қўшиқлар муаллифи ва соҳир овоз соҳиби Муҳаммадкарим Соипов оламдан ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Муҳаммадкарим Соипов "Аламжон", "Қайдадур", "Ташна ҳислар", "Дуторим", "Оқ бўйра" каби юзлаб қўшиқлари билан халқимиз ёдида мангу қолади.
Марҳумнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.