АсосийSport

ОЧЛда квотамиз ошди

'ОЧЛда квотамиз ошди'ning rasmi

Осиё футбол конфедерацияси 2023-йилги мавсумда қитъа Чемпионлар Лигаси ва ОФК кубоги учун квоталар тақсимотини эълон қилди.

Унга кўра, 2023-йилги мавсумда Ўзбекистонга 2+2 квота ажратиладиган бўлди. Бу борада ғарбий Осиёда Саудия Арабистони ва Эрон биздан яхшироқ ўринларга эга бўлишди. Ушбу давлатларга 3+1 квота ажратилади. Қатар ҳам худди Ўзбекистон сингари 2+2 квотани қўлга киритади. Бирлашган Араб Амирликларига эса 1+2 квота насиб этди.

Шу тариқа, 2023-йилги мавсумда келгуси йил ўтказиладиган Ўзбекистон кубоги ғолиби ҳамда Суперлига ғолиб ва совриндорлари халқаро миқёсда юртимиз шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлишади.

Шуни қайд этиш жоиз, ушбу квоталар тақсимоти ОФКнинг клублар ўртасидаги мусобақаларда қўлга киритган рейтингига асосланади.

Бошқа янгиликлар