Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда аниқланишича, шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда Бош прокуратура бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган Ш.В. қариндоши Ш.Н. орқали унинг таниши А.К.нинг ишончига кириб, унга нисбатан Бухоро вилояти прокуратураси иш юритувидаги жиноят ишини танишлари орқали тугатиб беришни ваъда бериб, 27 ноябрь куни фуқаро А.К.дан 3.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан 7 декабрь куни Ш.В.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (Фирибгарлик), 28, 211-моддаси 1-қисми (Пора бериш) ҳамда Ш.Н.га Жиноят кодексининг 212-моддаси 1-қисми (Пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Гумонланувчи Ш.В. процессуал тартибда ушланди.
Аввалроқ Бош прокуратура ходими 29 минг АҚШ доллари билан қўлга олингани борасида хабар берган эдик.