Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва вилоят секторлари раҳбарлари Марғилон шаҳридаги ана шундай корхоналардан бирининг фаолияти билан танишди.
Маълумотга кўра, замонавий дизайн асосида қуриб битказилган 5 қаватли бинода жойлашган корхонада ҳозирги кунда калава ипни бўяб пайпоқ ишлаб чиқарилиб, маҳсулотлар хорижга экпорт қилинмоқда.

Қайд этилишича, лойиҳа қиймати 3 млн. долларни ташкил этган корхонада 100 дан зиёд иш ўринлари яратилган. 2022 йилда лойиҳани тўла қувватда амалга ошириш режалаштирилган.


"Ҳозирда Хитойдан келтирилган янги дастгоҳларни ўрнатиш жараёнларига тайёргарлик кўрилмоқда"-дея маълум қилган тадбиркор.
Шаҳардаги ўрганишлар давомида 3560 нафардан зиёд аҳолиси бўлган “Тошкесар” МФЙда жойлашган, бошқа бир МЧЖнинг трикотаж маҳсулотлари (ички кийимлар) ишлаб чиқариш цехи фаолияти билан ҳам танишилган. Айтиб ўтилишича, корхонани йўлга қўйиш учун тадбиркор томонидан 5 млрд. сўм маблағ сарфланган бўлиб, 50-60 турдаги маҳсулотлар тайёрланмоқда.






