АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда тарихий ёдгорлик ҳудуди қабристонга айлантирилмоқда. Расмийлар нима дейди?

'Қорақалпоғистонда тарихий ёдгорлик ҳудуди қабристонга айлантирилмоқда. Расмийлар нима дейди?'ning rasmi

9 декабрь куни ижтимоий тармоқларда "Миздакхон комплекси" ҳудудида жойлашган Ҳалифа Ражаб мақбараси тарихий ёдгорлиги ҳудудида янги қабрлар учун ерлар сотилаётганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Маданий мерос агентлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг октябрь ойида Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Маданий мерос бошқармаси томонидан "Миздакхон комплекси" тарихий обидалар ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганишлар давомида комплексдан қабристон сифатида фойдаланиб келинаётганлиги аниқланган. 

 Хўжайли туман ҳокимлиги томонидан ушбу маданий мерос объектига янги қабрларни қурилишини олдини олиш мақсадида Хўжайли туман ободонлаштириш бошқармасига комплекс тарихий обидалари ҳудудида қабрларнинг жойлаштирилишини назоратга олиш вазифаси юкланган.

 "Аммо ҳозирги вақтда Хўжайли туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан ушбу маданий мерос объекти атрофида янги қабрларнинг жойлаштирилишини тўхтатилиши тўлиқ назоратга олинмаган",-дея таъкидланади хабарда.

 Маълумотга кўра,  2021 йилнинг 1 декабрь куни Маданий мерос агентлиги директори Турсунали Кузиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикасида ўрганиш ишлари олиб бориш жараёнида мазкур масала назоратга олинди. 

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарор билан тасдиқланган "Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 53-бандига кўра, маданий мерос объектлари (археологик обидалар) ва уларнинг муҳофаза зоналари ҳудуди қабристон учун ер участкаси сифатида ажратилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилганлиги талаблари бузилганлиги инобатга олиниб, Қоқақалпоғистон Республикаси прокуратурасига мазкур ҳолатни бартараф қилиш учун қонуний қонуний чоралар кўрилиши сўралиб мурожаат қилинган.  

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Маданий мерос бошқармасига маданий мерос объекти ҳудудини мухофаза қилиш ва асрашга доир кўрсатмалар берилган.   

"Ҳозирги вақда Қоқақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Агентлик маданий мерос объектлари (археология обидалари) ва уларнинг муҳофаза зоналари ҳудуди қабристон учун ер участкаси сифатида ажратилиши мумкин эмаслиги, акс ҳолда маъмурий ёки жиноий жавобгарликк тортилиши тўғрисида огоҳлантиради",-дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар