АсосийJamiyat

Арзимаган шикоят учун мактабга югуриб келиб, ўқитувчига "ташланиш"дан уялмай қўйишди — Нарбаева ота-оналарга мурожаат йўллади

'Арзимаган шикоят учун мактабга югуриб келиб, ўқитувчига "ташланиш"дан уялмай қўйишди — Нарбаева ота-оналарга мурожаат йўллади'ning rasmi

Сенат раиси куни кеча бўлиб ўтган мажлисда ота-оналарга мурожаат билан чиқди. Нарбаева ўқитувчиларни ҳурмат қилишга чақириб, шундай деди:

"Барчамиз – онамиз, отамиз ва ўз фарзандларимиз таълим-тарбияси учун масъулмиз. Лекин тан олиб айтишимиз керак, бугунги ўқувчи ҳам, ота-оналар ҳам кечаги эмас",-дея таъкидлайди у. 

Хусусан, мактабларда эркак ўқитувчиларнинг камайиб кетгани ҳам катта муаммо эканлигини айтади.

"Фарзандининг арзимаган шикояти учун мактабга югуриб келиб ўқитувчига "ташланиш"дан кўпчилик ота-оналар уялмай қўйди. Бу эса жамиятда ўқитувчи мақомининг обрўсизланишига олиб келмоқда.

Ҳурматли ота-оналарга мурожаат қилмоқчиман: фарзандим ҳаётда ўз ўрнини топишда қийналмасин, мустақил фикрли, мулоҳазали инсон бўлиб вояга етсин десангиз болангиз қалбида ўқитувчига эҳтиром ҳиссини тарбияланг ва ўзингиз ҳам устозларни эъзозланг",-дея огоҳликка чақиради Сенат раиси.

У сўзининг якунида ўқитувчи ўқувчи ёки унинг ота-онаси томонидан оёқости қилинадиган одам эмас, балки зиё тарқатувчи инсон, керак бўлса ҳаммадан бир поғона юқори турувчи шахс эканлигини алоҳида айтиб ўтган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар