АсосийJamiyat

Наманганда 9-синфда ўқийдиган қиз дўконни ўмарди

'Наманганда 9-синфда ўқийдиган қиз дўконни ўмарди'ning rasmi

Наманган вилоятида ўқувчи қиз ўғриликка қўл урди. Бу ҳақда вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, 2021 йил 5 декабръ куни, Поп туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 4 декабръ куни соат 12:15 ларда номаълум шахс, Поп шаҳрида жойлашган савдо дўконидан жами 570.000 сўмлик аёллар парфюмерияларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Поп туман ИИБ ҲПМБ профилактика инспектори ва Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Поп туманида яшовчи, тумандаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2006 йилда туғилган қиз содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 5 декаръ куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

 

    Бошқа янгиликлар