АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда Тожикистон элчихонасининг янги биноси қурилмоқда

Ўзбекистондаги Тожикистон элчихонасининг янги биноси қурилишига тамал тошини қўйилди. Бу ҳ...

'Ўзбекистонда Тожикистон элчихонасининг янги биноси қурилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистондаги Тожикистон элчихонасининг янги биноси қурилишига тамал тошини қўйилди. Бу ҳақда Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Маросимда жорий йилнинг 8-декабр куни  амалий ташрифи билан Ўзбекистонга келган Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин иштирок этган. 

Маълум қилинишича, Тожикистон элчихонасининг янги биноси 1,40 гектар майдонда қурилади. Лойиҳага кўра, Элчихона мажмуаси миссия раҳбари қароргоҳи, консуллик биноси, ходимлар учун турар жой, банкет ва конференция заллари, спорт майдончаси ва автотураргоҳдан иборат бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар