1

Кинематография агентлиги янги йил байрами муносабати билан кино ойлигини эълон қилади

МАДАНИЯТ 10.12.2021, 17:30
Кинематография агентлиги янги йил байрами муносабати билан кино ойлигини эълон қилади

Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан "Миллий кинематография — Янги Ўзбекистон тимсоли" кино ойлиги бўлиб ўтади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур кино ойлик давомида Агентлик томонидан турли тадбирлар, ёш киноижодкорлар учун маҳорат дарслари, бадиий ва ҳужжатли фильмларнинг кинотеатрлар ҳамда давлат, нодавлат телеканаллардаги намойиши, таниқли кино ва эстрада юлдузлари учун "қизил йўлак", "Лолагулим", "Aвф", "101 рейс", "Барон 2", "Солнце на вкус", "Чегара", "Қурбон почча", "Аёл қалби" каби энг янги фильмларнинг катта премьераси, ёшлар миллий фестивали, "Олтин ҳумо" миллий кинотақдимоти, Республика бўйлаб  “Маҳаллада дув-дув гап – Маҳалламизда янги Ўзбекистоннинг янги фильмлари” лойиҳаси доирасида кинотеатр ва маданият марказларида бепул фильмлар намойиши, болалар учун мультфильмлар намойиши, қўғирчоқ театри шунингдек, янги йил байрами муносабати билан шоу концертлар ўтказилиши режалаштирилган. Шу билан бирга Ўзбекистон кинематография агентлиги ташаббуси билан таниқли киноижодкорлардан иборат Кинокарвон юртимиз бўйлаб ижодий сафарга чиқади. Байрам арафаси улар билан учрашувлар, ижодий кечалар ташкил этиш белгиланган.

Кино ойлик доирасида яна "Халқ юраги" туркум фильмларининг ижодкорлари билан учрашувлар ҳамда фильмлар намойиши, “Янги Ўзбекистон-Ёшлар нигоҳида” фильмлар тақдимоти, “Янгиланаётган Ўзбекистон янги авлод ижодкорлари” мавзусида С.А. Герасимов номидаги ВГИК битирувчиларининг биринчи халқаро конференцияси, “Янги Ўзбекистон ва миллий кинематография: тараққиёт йўлларида китоб тўплам тақдимоти, дебют фильмар намойиши, давра суҳбатлари, фотокўргазмалар ўтказилади.

2021 йилнинг сарҳисобига бағишланган кино ойлик доирасида ўтказиладиган тадбирлар, давра суҳбатлари, миллий тақдимотлар, намойиш этиладиган сара фильмлар томошабинлар учун муносиб байрам туҳфаси бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, янги йил байрами муносабати билан Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган кино ойлиги 2022 йил 14 январгача давом этади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1