АсосийJamiyat

Россия иш берувчилари Андижонда танлов ўтказди

'Россия иш берувчилари Андижонда танлов ўтказди'ning rasmi

Андижон вилоятида хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун Россия Федерацияси компаниялари қурилиш соҳасидаги бўш иш ўринлари бўйича танлов ўтказди.

Қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясига жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси доирасида ташкил этилган танловда номзодлар касбий малака ва тил билиш даражасига кўра суҳбат асосида иш берувчи вакиллари томонидан танлаб олинмоқда.

Танловдан муваффақиятли ўтиб, тиббий кўрик натижалари ижобий чиққан фуқаролар ушбу давлатга ишлаш учун жўнатилади.

    Бошқа янгиликлар