Америка Қўшма Штатларининг Аризона штатида тўрт нафар ўзбекистонлик Мексикадан ноқонуний равишда чегарани кесиб ўтаётган вақтда Америка хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган.
Юртдошларимиз Туркиядан Мексикага ва ушбу давлатдан Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк ва Филаделфия шаҳарларига бориш мақсадида бўлган.






