Европа Чемпионлар лигасининг 6-турининг энг яхши футболчиси аниқланди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.
Қайд этилишича, энг яхши ўйинчи номи учун 4 нафар футболчи рўйхатга киритилди. Якунда эса “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе энг яхши деб топилди. У “Брюгее” билан беллашувда 2та гол ҳамда битта голли узатмани амалга оширди.
Шунингдек, “Лилль” ярим ҳимоячиси Жонатан Иконе, “Атлетик” ҳужумчиси Антуан Гризманн ва “Вильярреал” ярим ҳимоячиси Арно Данжума номзодлари ўрин эгаллади.