АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида ноқонуний тамаки маҳсулотлари айланмасига чек қўйилди

'Тошкент вилоятида ноқонуний тамаки маҳсулотлари айланмасига чек қўйилди'ning rasmi

2021 йил 7 декабрь куни соат 16:00 ларда, Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудида жойлашган "Чинор" мунтазам ЙПХ масканида ҳаракатланиб ўтаётган "Кобальт" русумли автомобиль ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган. 

Маълум бўлишича, автомобиль текширилганда, юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 5 та катта қутиларга солинган, 100 блок "Milano" номли тамаки маҳсулотлари борлиги маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган М.А. ва аниқланган маҳсулотлар туман ИИБга топширилган.

Бошқа янгиликлар