АсосийDunyo

Исроилда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ юқори кўрсаткич болаларда кузатилмоқда

'Исроилда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ юқори кўрсаткич болаларда кузатилмоқда'ning rasmi

Исроилда янги инфекция юқтирганларнинг сони кўпаймоқда. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, касалланганларнинг ярмидан кўпи 11 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. Бу ҳақда BBC хабар берди

Қайд этилишича, сўнгги олти ҳафтада мамлакатда янги инфекциялар сони кескин ошиб кетган. Ушбу ҳолатларнинг ярмидан кўпи болаларда кузатилган. 
Мамлакатда касалланган 5971 нафар беморнинг 14 фоизи 5 ёшгача бўлган болалар, қолган 38 фоизи ноябр ойида биринчи эмлашни бошлаган 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар экани маълум қилинди. 

Умуман олганда, Исроилда касаллик сони ортгани билан ўлим даражаси юқори эмаслиги айтилмоқда. Бош вазир Нафтали Беннет эмланмаган исроилликларга чекловлар жорий этилишини эълон қилди. Шунингдек, Бен Гурион халқаро аэропортини бутунлай ёпишни таклиф қилгани таъкидланмоқда. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар