АсосийSport

Холанд келаси ёзда жамоасини алмаштириши мумкин

'Холанд келаси ёзда жамоасини алмаштириши мумкин'ning rasmi

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлин Холанд келаси йилнинг ёзида Германия Бундеслигасини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

Норвегиялик ҳужумчи хизматига "Реал", "Бавария",  "Манчестер Сити" ва "Челси" каби жамоалар томонидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Ўз навбатида футболчининг агенти Мино Райола мижози ёзда жамоасини алмаштирмоқчи эканини айтди.

"У клубини ўзгартиради. Унга бир нечта катта клублардан жиддий қизиқишлар бор. Улардан бирига бориши мумкин.  Келаси ёзда барчасини билиб олишимиз мумкин", — деди Мино Райола.

Бошқа янгиликлар