АсосийJamiyat

Президент тез кунда соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади

'Президент тез кунда соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев тез кунда  соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқат ўтказади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Президентимизнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — Инсон қадри учун” мавзусидаги  очиқ мулоқоти  тизимдаги муаммолар юзасидан мурожаат қилишингиз учун энг яхши имкониятдир!  

Ҳеч бир масала Президент эътиборидан четда қолмайди.  

1295 рақами орқали таклиф ва ташаббусларингизни йўлланг ва мамлакат тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Бошқа янгиликлар