Англия Премьер-лигаси 16-тури доирасидаги бир қатор учрашувлар поёнига етди.
Жумладан, “Ливерпуль” ўз майдонида “Астон Вилла”ни қабул қилди. Қизиқарли кечган баҳс 1:0 ҳисобида “қизиллар”нинг ғалабаси билан якунланди. Ягона гол Муҳаммад Салоҳ томонидан киритилди.
“Челси” эса Лондонда “Лидс”ни қабул қилди. Ҳисобда ортда қолаётган “аристократлар” якунда 3:2 ҳисоби билан муваффақиятга эришди. Жоржиньо икки маротаба пенальтидан тўп киритишга муваффақ бўлди.
АПЛ. 16-тур
Ливерпуль – Астон Вилла 1:0
Гол: 1:0 – 67, пенальти Салоҳ.
Челси – Лидс 3:2
Голлар: 0:1 – 28, пенальти Рафинья, 1:1 – 42 Маунт, 2:1 – 58, пенальти Жоржиньо, 2:2 – 83 Гелхардт, 3:2 – 90+4, пенальти Жоржиньо.