“Конституция – менинг нигоҳимда” онлайн-танлови ғолиблари эълон қилинди

ЖАМИЯТ 11.12.2021, 22:24
Теглар: Конституция
“Конституция – менинг нигоҳимда” онлайн-танлови ғолиблари эълон қилинди

Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти билан ҳамкорликда ўтказилган “Конституция – менинг нигоҳимда” онлайн-танлови якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган ушбу танловга навқирон иштирокчилар 700 дан зиёд ижодий ишларини тақдим этди.

Танлов якунлари бўйича қуйидагилар совриндорлар сифатида эътироф этилди:

Биринчи ўрин – Саидкомил Комилжонов, Наманган вилояти, Давлатобод тумани, 58-умумий ўрта таълим мактабининг 7-синф ўқувчиси;

Иккинчи ўрин – Ражаббек Исхонбеков, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, 32-умумий ўрта таълим мактабининг 3-синф ўқувчиси;

Учинчи ўрин – Улбосин Мамбетмуратова, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳар 38-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси.

Танлов ғолиблари сертификат ва қимматли совғалар, жумладан, планшет, телефон, смарт-соатлар билан тақдирланди.

Мусобақада фаол иштирок этган ўқувчи-ёшлар ҳам сертификат ва китоблар тўплами соҳибларига айландилар.

“Конституция – менинг нигоҳимда” онлайн-танлови ёшларнинг Асосий қонунимиз мазмун-моҳиятидан яхши хабардор эканини кўрсатди. Энг муҳими, навқирон авлод вакилларининг ҳуқуқий билимларини ошириш ва бу борадаги кўникмаларини ривожлантириш истаги кучли экани яққол намоён бўлди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Шарҳлар

⚡️15 та янги модда ва битта янги боб... Конституцияга ўзгартиришлар киритилмоқда…

24.11.2022, 12:07

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Миллий тикланиш" партияси раҳбари Алишер Қодиров хабар берди. Маълум қилинишича, Конституциянинг 76 та моддасига ўзгартиш...
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳасидан Қорақалпоғистон Республикаси мақомига оид қисми чиқарилди

04.07.2022, 10:55

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Конституциявий қонун лойиҳасига бағишланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Умумхалқ муҳокамаси давомида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш...
Қозоғистонда Конституцияни ўзгартириш бўйича референдумнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

06.06.2022, 11:25

Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича республика референдумининг дастлабки маълумотларга кўра, овоз бериш учун 8 миллион 30 минг 739 нафар фуқаро сайлов бюллетенларини...
"Конституция – Янги Ўзбекистон тараққиётининг ҳуқуқий асоси" мавзусида тадбир ўтказилди

06.12.2021, 21:23

Бугун, 6-декабрь Ўзбекистон  РеспубликасиКонституцияси  қабул  қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1