"Гидромет" марказ хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 6-11° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 9-11° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиқ бўлади.






