АсосийDunyo

АҚШда торнадодан жабр кўрган аҳолига моддий ёрдам кўрсатилади

'АҚШда торнадодан жабр кўрган аҳолига моддий ёрдам кўрсатилади'ning rasmi

АҚШ президенти Жо Байден мамлакатнинг торнадодан энг кўп зарар кўрган ҳудудларига зудлик билан федерал ёрдам юборишни маълум қилди. Бу ҳақда Оқ уй маълум қилди

“Президент ушбу торнадонинг ҳалокатли оқибатларидан азият чекаётган ҳудудларга зудлик билан федерал ресурсларни ажратишни буюрди. Зарарни баҳолаш ишлари давом этмоқда”, - дейилади Оқ уй хабарида.

Маълум бўлишича, Байден Кентукки штатида фавқулодда ҳолат эълон қилди. У ҳудудда уйлари вайрон бўлган ёки шикастланганларга вақтинчалик уй-жой бериш бўйича алоҳида топшириқ берган. 

Ўз навбатида штат губернатори Энди Бешарнинг айтишича, штатда торнадо туфайли камида 70 киши ҳалок бўлган. Қурбонлар сони кун охиригача 100 нафарга етиши ҳам мумкинлигини қўшимча қилди. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар