АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида ҳайкал ва кутубхона қурилиши учун ажратилган қарийб 34 млрд сўм жамоатчилик эътирози туфайли бюджетга қайтарилди

'Тошкент вилоятида ҳайкал ва кутубхона қурилиши учун ажратилган қарийб 34 млрд сўм жамоатчилик эътирози туфайли бюджетга қайтарилди'ning rasmi

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев аввалги ҳоким - Даврон Ҳидоятов томонидан имзоланган фармойиш билан ажратилган 34 миллиард сўмни бюджетга қайтариш тўғрисида ҳужжат имзолади.

Маълумотга кўра,  Даврон Ҳидоятовнинг 2021 йил 3 ноябрь ойидаги фармойишига мувофиқ ажратилган 34млрд  сўм маблағ вилоят маҳаллий буджетининг 2021 йил III чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан тикланган.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг уй-жойларини таъмирлаш учун вилоят "Саховат ва кўмак" жамғармасига пул ўтказиб бериш мақсадида вилоят ҳокимлигига 1 650 000,0 минг сўм маблағ ажратилиши белгиланди.

Бунда жамоатчилик томонидан узоқ муҳокамаларга сабаб бўлган  "Нурафшон шаҳрида Зулфия Закирова номига ҳайкал мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш ҳамда "Nurafshon Business City" ҳудудида замонавий кутубхона биносининг қурилиши тўғрисида"ги Даврон Ҳидоятовнинг фармойиши ўз кучини йўқотган деб топилди.

"Вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси маблағ ажратиш бўйича тегишли ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин",-дейилади  Зойир Мирзаев имзолаган фармойишда.

    Бошқа янгиликлар