Канаданинг Онтарио провинсиясида 200 мингдан ортиқ аҳоли кучли шамол туфайли электр таъминотисиз қолди.
Бу ҳақда "ТАСС” хабар берди, деб ёзади Zamon.uz нашри.
Маълумотга кўра, соатига 100 км тезликда эсаётган шамол бошқа муаммоларни ҳам келтириб чиқарган.
"Давом этаётган бўрон туфайли 200 мингдан ортиқ истеъмолчи электр таъминотисиз қолмоқда. Вилоятнинг жанубий, марказий ва шарқий қисми ҳам аҳолининг энергиясиз қолиши кутилмоқда", - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, соатига 100 км тезликда эсаётган шамол яна кўплаб инфратузилмаларга зарар етказган.