АсосийJamiyat

Тошкентда фоҳишаликда айбланган аёллар ИИБда жанжал кўтарди

'Тошкентда фоҳишаликда айбланган аёллар ИИБда жанжал кўтарди'ning rasmi

 Чилонзор туманида икки нафар аёлнинг профилактика инспекторлари билан жанжаллашаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.  Видеода аёл ИИБга олиб келингани ва ходимлар билан жанжаллашиб, ҳақоратлагани ҳамда уларга хонадаги жиҳозларни улоқтиргани акс этади.  

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати бу ғайриоддий ҳолатга муносабат билдирди. Қайд этилишига кўра, ҳодиса Чилонзор туманида рўй берган.

"Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида икки нафар аёлнинг профилактика инспекторлари билан жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилган ва текширув якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар фуқаролар Ш.Х., Н.С. ва профилактика инспекторлари И.М., Ш.П.ларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш учун Чилонзор тумани прокуратурасига юборилган",-дейилди расмий муносабатда барча иштирокчиларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши айтилиб.

    Бошқа янгиликлар