22-декабрда ўзбекистонликлар учун илк бор Япония онлайн меҳнат ярмаркаси ташкил этилади. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги эълон берди.
Унда БЕПУЛ иштирок этинг ва Япония компаниясидан иш таклифини олиш борасида имкониятни қўлга киритишингиз мумкин.
Бунинг учун Сиз LINE иловасини телефонингизга юклаб олиб, рўйхатдан ўтишингиз зарур бўлади. Унда JOBFAIR 2021 деб номланган ҳаволага кириб, QR кодни LINE дастури ёрдамида ўқийсиз.
Юклаб олганингиздан сўнг, хабар келади.
Қуйидаги саволларга жавоб беришингиз керак:
- 18 ёшдан каттамисиз?
- Япониядамисиз?
Сўнгра, Ўзбекистон байроғини танлайсиз, Сизга ўзбек тилида маълумот келади.
Бунда Сиз қуйидаги афзалликларга эга бўласиз:
- Япон иш берувчисига бевосита япон тилида савол бера оласиз. Савол япон тилида тўғри берилса, иш берувчи компания томонидан иш таклифи олиш имкони ошади.
- Сиз меҳнат ярмаркасида қатнашар экансиз, япон тилида савол беришда, аввало,じこしょうかい (ўзингизни таништириб), саволни япон тили қоидаларига мувофиқ беришингиз ва бу жараёнда савол бериш одобига тўла риоя қилишингиз керак.
- Сиз иш берувчи компания вакилида яхши таассурот уйғотсангиз, сизга ЛИНЕ иловаси орқали алоқага чиқишади!
Қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Ушбу онлайн меҳнат ярмаркаси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Япониянинг Адлия вазирлиги, Меҳнат, Соғлиқни сақлаш ва фаровонлик вазирлиги билан ҳамкорликда ўзбек фуқаролари учун махсус ташкил этилмоқда.






