АсосийDunyo

"Омикрон" туфайли Буюк Британияда биринчи инсон вафот этди

'"Омикрон" туфайли Буюк Британияда биринчи инсон вафот этди'ning rasmi

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавируснинг янги штамми “омикрон” юқтирган беморлар орасида ўлим ҳолати юз берганини маълум қилди. Бу ҳақда Sky News хабар берди

“Афсуски, ҳа, “омикрон” туфайли дастлабки ўлим ҳолати қайд этилди”, - деди Жонсон. 

Манбада айтилишича, Буюк Британияда ҳозирда коронавируснинг ушбу штаммини юқтириб олган 10га яқин инсон шифохонада даволанмоқда. 

Маълумот учун, “омикрон” штамми ноябрда Жанубий Африкада аниқланган бўлиб, кейинчалик касаллик дунёнинг 60дан ортиқ мамлакатларида ҳам қайд этилган. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар