Тошкентнинг “Локомотив” клуби мавсум якунланганидан сўнг бир нечта футболчилари билан хайрлашмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, дарвозабон Жавоҳир Илёсов, ҳимоячилар - Шуҳрат Муҳаммадиев, Хуршид Мухторов, ярим ҳимоячилар - Садриддин Абдуллаев, Жавоҳир Сидиқов ҳамда ҳужумчи Марат Бикмаевлар тарк этди.
Аввалроқ жамоанинг португалиялик бош мураббийи Микаэль Секейра ҳам тарк этганди.