Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси коронавирусга қарши вакцина (ZF-UZ-VAC2001) бўйича тадқиқот натижаларини эълон қилди. Ушбу препарат Омикрон штаммига қарши антитаналарни ишлаб чиқариши мумкин.
Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Компаниянинг таъкидлашича, бир ой олдин 3 дозадан вакцина қабул қилган 32 кишининг 78 фоизидан олинган намуналарда "омикрон"га қарши нейтраллаштирувчи антитаначалар аниқланган.
32 та кишидан 16 таси иккинчи ва учинчи дозаларни тўрт ойдан кўпроқ вақт оралиғида қабул қилган. Уларнинг барчасида омикронга қарши нейтраллаштирувчи антитана аниқланган, аммо антитаналар даражаси бошқа штаммларда кузатилганидан таҳминан уч баравар камроқ.