Ўзбекистонлик ёш мутахассис Низомиддин Исмоилов “Samsung Electronics” компанияси тарихида “Йилнинг энг яхши ходими” мукофотига сазовор бўлган биринчи ўзбекистонлик бўлди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ўз натижаларини бермоқда. Ҳар йили “Samsung Electronics” бош офиси томонидан компания ривожига улкан ҳисса қўшган ходимга топшириладиган ушбу мукофотни ватандошимизга тақдим этилиши ҳам ушбу фикримизга далил бўла олади.
Маълумотга қараганда, “Samsung Electronics”да бутун дунё бўйлаб (60 га яқин давлат) 250 мингдан ортиқ ходим ишлар экан. Низомиддин Исмоилов эришган муваффақият республикамиз ёшлари учун ўрнак бўлиб хизмат қилади.






