АсосийЖАМИЯТ

Фарғонага кетаётган “Isuzu” Оҳангаронда ағдарилиб кетди (видео)

ФВВ Матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса кеча, 13 декабр куни соат 23:50 да Тошкент вилоя...

'Фарғонага кетаётган “Isuzu” Оҳангаронда ағдарилиб кетди (видео)'ning rasmi

ФВВ Матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса кеча, 13 декабр куни соат 23:50 да Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 32-километрида содир бўлган. Ҳайдовчининг кутилмаганда бошқарувни йўқотиши натижасида Фарғона водийси томон кетаётган “Isuzu” русумидаги юк машинаси йўл четига ағдарилиб кетган.

Бир неча дақиқадан сўнг воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари етиб келиб, ЙТҲ оқибатларини ҳамкорликда бартараф этдилар. Юк машинаси ҳайдовчиси жиддий жароҳат олмаганлиги сабабли касалхонага юборилмаган, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар