Ижтимоий тармоқларда бугун, 14 декабрь куни соат 15:21 да Тошкент шаҳар Сергели тумани «Дўстлик-1» даҳасида 47-йўналиш бўйича ҳаракатланаётган «МEРС» русумли автобусда ёнғин содир бўлгани акс этган видолар тарқалди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:25 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:34 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида автобуснинг орқа салон қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.






