АсосийJamiyat

Шаҳрисабз ҳокими ўзига берилган совғани мактабга топширди

'Шаҳрисабз ҳокими ўзига берилган совғани мактабга топширди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтган "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" байрам тадбирида Шаҳрисабз тумани қишлоқ хўжалигида эришган натижалар бўйича биринчи ўринни олган эди. Тадбирда туман ҳокими вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва замонавий музлаткич билан тақдирланган.

Маълум бўлишича, Шаҳрисабз туман ҳокими Самад Ҳасанов ушбу музлаткични тумандаги 6-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаб интернатига топширди.

Маълумот учун, мазкур таълим муассасасида 322 нафар ўқувчи таълим олади. Уларнинг 205 нафари ётоқхонада истиқомат қилади. Ўқувчиларга шу ердан нонушта, тушлик ва кечки овқат берилади. 6-ИДУМИнинг 82 фоиз битирувчилари олий ўқув юртига ўқишга кирди. Бу натижа билан муассаса вилоятда учинчи, туманда биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Бошқа янгиликлар