1

Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

СПОРТ 14.12.2021, 23:54
Теглар: Бокс
Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди

Регламентга кўра, бугун эркаклар ўртасида финал жанглари ўтказилди. Кутилганидек, барча беллашувлар шиддатли ва муросасиз руҳда ўтди. Қайд этиш жоиз, Токио-2020 Олимпия ўйинлари иштирокчилари Дилшод Рўзметов, Бобоусмон Батуровларнинг мағлубиятга учрагани янги юлдузлар етишиб чиқаётганидан далолат берди. Қуйида бугунги финал беллашувларининг натижалари билан танишишингиз мумкин:

-48 кг. Жалилов Асилбек – Шодиёр Мелиқўзиев

-51 кг. Мироншох Ибрагимов – Хужаназар Нортожиев

-54 кг. Шаҳзод Музаффаров – Дилшод Абдувалиев

-57 кг. Шунқор Абдурасулов – Хасанбой Латибохунов

-60 кг. Хуршидбек Расулжонов – Фарёзбек Хакимов

-63,5 кг. Турсунов Мужибулло – Руслан Абдуллаев

-67 кг. Жаҳонгир Рахмонов – Жавлонбек Йўлдошев

-71 кг. Бобоусмон Батуров – Азизбек Тожиев

-75 кг. Саиджамшид Жафаров – Абдулазиз Абдупаттаев

-81 кг. Дилшод Рўзметов – Одилжон Аслонов

-86 кг. Тимур Маржанов – Жўрабек Тоштемиров

-92 кг. Жамшиджон Абдуллаев – Жавоҳир Тоғаймуродов

+92 кг. Жаҳонгир Зокиров – Жамшид Худайберганов.

Шунингдек, мусобақа якунида анъанага мувофиқ чемпионатнинг энг яхши боксчисига Руфат Рисқиев кубоги топширилди. Бу йил эркаклар ўртасида Руслан Абдуллаев ва аёллардан Нигина Ўктамова мазкур совринни қўлга киритишди. Шунингдек, Нурхон Асадуллаева турнирнинг энг яхши ҳаками деб эътироф этилди.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги Ўзбекистон чемпионатини барча қитъалардан ташриф буюрган АИБАнинг 3 юлдузли 8 нафар рефериси маҳаллий ҳакамлар билан биргаликда бошқариб боришди.

Маълумот учун, 18 ёшли Азизбек Тожиев Қарши олимпия захиралари коллежини тамомлаган бўлиб, ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони ҳам бўлган. Қашқадарё яқин тарихида (21 йил), Икром Бердиевдан сўнг ажойиб натижа қайд этди.

Шарҳлар

Боксчи қизлар жаҳон чемпионатида қатнашиш учун Туркияга жўнаб кетди (таркиб)

06.05.2022, 09:11

Бир неча кундан сўнг, 9 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бошланади. Бугун мусобақада қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Туркияга...
Бугун 4 нафар боксчимиз ғалабали юришини давом эттирди

24.01.2022, 22:35

Тошкентда давом этаётган бокс бўйича 22 ёшгача бўлган эркаклар ва аёллар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари қизғин давом этмоқда. Мусобақанинг бугунги, яъни 24-январ санасига белгиланган дастурида...
Бокс. Ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбони маълум қилинди

06.01.2022, 21:38

27 февраль - 15 март кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳри бокс бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.  Бу ҳақда Осиё бокс конфедерацияси...
2021 йилнинг энг яхши бокс жанги маълум қилинди

31.12.2021, 09:16

"The Ring" нашри талқинига кўра, 2021 йилнинг энг яхши бокс жанги маълум қилинди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди. Унга кўра, украиналик Александр Усик ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1