1

Туркияда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилмоқда

МАДАНИЯТ 15.12.2021, 07:39
Туркияда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилмоқда

Айни кунларда Туркияда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазири ўринбосари Олимжон Мирзаев маълум қилди. 

Қайд этилишича, ташкил этилган ушбу кунлар доирасида Ўзбекистон делегация аъзолари  Туркия Миллий кутубхонасида бўлишди.

Маълумотга кўра, мазкур кутубхонанинг 19 миллиондан ортиқ аъзоси мавжуд бўлиб, шулардан 4300 нафари Анқара шаҳри китобхонларига тўғри келаркан.

Таъкидланишича, ҳар куни ташриф буюрувчи китобхонлар ҳар соатда иссиқ чой ва қаҳва билан меҳмон қилинади.

"Умуман олганда, кутубхонага аъзо бўлиш борасида ҳеч қандай тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмаган бўлса-да, кутубхонанинг гавжумлигидан турк халқининг, айниқса, ёшларнинг мутолаага бўлган муҳаббати, илм олишга бўлган қизиқиши кучлилигини кўришимиз мумкин",-дейди вазир ўринбосари.

"Туркия Миллий кутубхонасида мавжуд шарт-шароитлар билан танишиш асносида айрим жиҳатларини бизнинг кутубхоналаримизда ҳам тадбиқ этолсак, китобхонлар қамровини кенгайтириш, ёшларимизни китоб ўқишга бўлган иштиёқини оширишда яхши натижаларга эришишимизни англадик",-дейди Олимжон Мирзаев.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1