АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда 30 ёшгача бўлган депутатлар улуши 6 фоиздан ортиқ   - Танзила Нарбаева минтақавий маслаҳат учрашувидан

Кеча, 14 декабрь куни  “Парламент аъзолари болалар учун: болалар ва ёшлар манфаатлари...

'Ўзбекистонда 30 ёшгача бўлган депутатлар улуши 6 фоиздан ортиқ   - Танзила Нарбаева минтақавий маслаҳат учрашувидан'ning rasmi

Кеча, 14 декабрь куни  “Парламент аъзолари болалар учун: болалар ва ёшлар манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш учун ҳамкорлик, ютуққа эришиш ва янги имкониятлар таҳлили” мавзусида, видеоконференцалоқа тарзида  минтақавий маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон парламент аъзолари, Парламентлараро иттифоқ, Европа парламенти, Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси (ПАCЕ), МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, ёшлар парламентлари депутатлари, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича экспертлар иштирок этди, дея хабар бермоқда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати.

Таъкидланишича, ЮНИСЕФнинг парламент аъзолари билан ҳамкорлиги ва шериклигини кенгайтириш ҳамда тизимлаштириш, шунингдек, қонун ишлаб чиқувчилар эътиборини болалар ва ёшларнинг долзарб эҳтиёжларига қаратиш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбир Европа ва Марказий Осиёдаги болалар ва ёшлар манфаатлари учун кўзланган мақсадларга эришиш йўлида тажриба ва билим алмашиш майдонига айланди.

Қайд этилишича, тадбирда Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева ҳам иштирок этган ва нутқ сўзлаган.

Сенат раиси ўз нутқида, COVID-19 пандемияси шароитида минтақавий маслаҳатлашув долзарб аҳамиятга эгалигини таъкидлаган.

Шунингдек, у тадбир қатнашчиларига Ўзбекистонда ёшлар ва болалар ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтган.

Маълумотга кўра, Ўзбекистонда 30 ёшгача бўлган депутатлар улуши 6 фоиздан ортиқ. Шунингдек, Сенат қарори билан ҳудудларда ёшларга оид давлат сиёсати амалга оширилишини баҳолашнинг рейтинг тизими жорий этилган.

Таълим муассасаларини ривожлантириш, қонунчилик базасини такомиллаштириш, етим болалар ва болаларни уй-жой билан таъминлаш, ота-она қарамоғисиз қолган болалар учун “Меҳр” операцияларини ташкил этиш, шунингдек, мажбурий ва болалар меҳнатининг барча шаклларига барҳам бериш бўйича чора-тадбирлар кўрилаётгани таъкидланган.

    Бошқа янгиликлар