АсосийJamiyat

Фарғонада электромобиллар қачон ишлаб чиқарилишига аниқлик киритилди

'Фарғонада электромобиллар қачон ишлаб чиқарилишига аниқлик киритилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда электромобиллар чиқаришни айнан 2021 йил декабрь ойида ишга туширилиши ҳақида нотўғри хабарлар тарқалиб, жамоатчиликни чалғитмоқда. 

Қайд этилишича, ушбу лойиҳанинг биринчи босқичини амалга ошириш учун маҳаллий ҳокимлик томонидан 2021 йил 1 июнь ойида 13 824 м2 собиқ механика заводи биноси топширилган бўлиб, ҳозирги кунда ажратилган бино-иншоотлар тубдан реконструкция қилиниб, капитал таьмирдан чиқарилди. 

"Корхона ўз фаолиятини жорий йилнинг 2021 йилнинг июнь ойидан бошлаганига қарамай, қисқа вақт ичида лойиҳанинг биринчи босқич ускуналарининг 40 фоизи олиб келиниб, дастлабки монтаж ишлари амалга оширилди. Аслида бу даражадаги катта лойиҳалар дунё миқёсида 2-3 йил давомида якунланади. Лойиҳа ташаббускорлари эса мазкур лойиҳани 1,5 йил ичида амалга оширишни режалаштирилган",-дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, пандемия шароитида юз берган логистика муаммоларига қарамай, Республикамизда миллий электромобилларни ишлаб чиқариш бўйича ишлар жадал давом эттирилмоқда. Мазкур лойиҳа белгиланган муддатда ишга туширилиши таъминланиши айтилади.

Бошқа янгиликлар