1

2024 йилнинг 1 январигача экотизимга интеграция қилинган электрон тижорат платформалари учун даромад солиғи ставкаси икки баробар камаяди

ИҚТИСОДИЁТ 15.12.2021, 11:25
2024 йилнинг 1 январигача экотизимга интеграция қилинган электрон тижорат платформалари учун даромад солиғи ставкаси икки баробар камаяди

Аввал хабар қилганимиздек, кеча, 14 декабрь куни “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошлади.

Тадбирда электрон кооперация порталининг ўрни алоҳида таъкидланди. Маълум қилинишича, жорий йилда ўтказилган ҳудудий тармоқлараро ярмаркалар давомида Портал орқали маҳаллий саноат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича умумий суммаси 4 триллион сўмдан ортиқ 2,6 минг савдо шартномалари тузилгани маълум қилинди. Бундан ташқари, импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга доир 973 та инвестиция битими имзоланди.

Давлат раҳбарининг шу йил ноябрь ойида қабул қилинган қарорига мувофиқ, Портал Рақамли трансформация марказига айлантирилади ва унинг вазифаси маҳаллий тадбиркорлар ва экспортчилар учун ягона рақамли экотизимни яратиш бўлади. Ушбу экотизимдан фойдаланиб, тадбиркорлар ташқи тўлов хизматларидан, шунингдек, савдо операциялари давомида тўлов мажбуриятларининг бажарилишини кафолатлайдиган “эскроу” механизмидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. 2024 йилнинг 1 январигача экотизимга интеграция қилинган электрон тижорат платформалари учун даромад солиғи ставкаси икки баробар камаяди. Ушбу экотизимнинг муҳим таркибий қисми марказлаштирилган логистика платформаси ҳисобланади. У орқали тадбиркорлар учун ички ва ташқи бозорларга маҳсулотларни етказиб беришда маҳаллий ва хорижий транспорт компаниялари хизматларидан фойдаланиш жараёни осонлашади.

Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1