АсосийJamiyat

Қаршида янгидан қурилган “Дашт” темир йўл бекати фойдаланишга топширилди

'Қаршида янгидан қурилган “Дашт” темир йўл бекати фойдаланишга топширилди'ning rasmi

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Қарши тумани “Дашт” ҳарбий техникаларни темир йўл платформаларига ортиш-тушириш темир йўл бекати янгидан қурилиб, тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, ушбу “Дашт” темирйўл бекати қурилгунига қадар ҳарбий техникалар шаҳарнинг трибанд кўчаларидан ўтган 21 километрлик масофани босиб ўтишига тўғри келарди. Эндиликда ҳарбий қисм ва бекат оралиғи 7 километрни ташкил этиб, 14 километр масофа қисқаришига эришилди.

Соҳада олиб борилаётган бу каби кўплаб ислоҳотлар зарурий вазиятларда ҳарбий техникаларни пўлат уловларда тез ва сифатли ташиш имкониятини яратади.

Тадбир давомида техникаларни темирйўл платформаларига юклаш ва тушириш амалиёти намунали кўрсатиб берилди.

 

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар