АсосийЖАМИЯТ

Урганч шаҳрида ер ости автомобил йўли очилди

Бугун Урганч шаҳрининг қоқ марказида бунёд этилган замонавий ер ости автомобил йўли фойдал...

'Урганч шаҳрида ер ости автомобил йўли очилди'ning rasmi

Бугун Урганч шаҳрининг қоқ марказида бунёд этилган замонавий ер ости автомобил йўли фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

 Мазкур туннелнинг  узунлиги 500 метр, кенглиги 17 метрни ташкил этиб, лойиҳа бўйича соатига 3200 та автомобилни ўтказиш қувватига эга.

Янги иншоотнинг очилиш маросимида нуронийлар, ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар. Вилоят ҳокими Фарход Эрманов  барчани ер ости йўл ўтказгичи фойдаланишга топширилиши муносабати билан табриклади.

Ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари шаҳардаги энг тирбанд йўллардан бўлиб, ал-Хоразмий кўчасида суткасига ўртача 18 минг, Ислом Каримов кўчасида 14 минг дона  транспорт воситалари ҳаракатланади. Ер ости йўли қурилиши натижасида ушбу чорраҳадаги тирбандлик бартараф этилди, йўл-транспорт ҳодисаларининг олди олиниб, пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланди.

    Бошқа янгиликлар