Оила қадим-қадимдан муқаддас қўрғон ҳисобланган. Унинг тинч-осойишталиги учун эр ва хотин масъулдир. Лекин шундай вазиятлар бўладики, арзимаган биргина қоғоз туфайли оила тинчлиги бузулиши мумкин.

Қарши туманида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Қосимов 2011 йилда фуқаро Ф.Жўраева билан шаърий никоҳдан ўтади, Никоҳ гувоҳномасини олишда бепарволик қилишади. Бу орада бирин -кетин фарзандлар дунёга келади. Оила катталашган сари муаммолар ҳам катталаша бошлайди. Оиладаги етишмовчилик туфайли гувоҳнома олиш яна қолиб кетади. Никоҳ гувоҳномасининг йўқлиги орадан 10 йил ўтиб оилани ташвишга сола бошлайди. Уй- жой олиш учун ҳам Никоҳ гувоҳнома олиш кераклигини кеч англаб етган Б.Қосимов веб сайт орқали президент порталига мурожаат қилади. Мурожаатларни ўганиш вақтида Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ушбу оилани моддий томондан аҳволи оғирлиги ҳисобга олиниб, фуқарога моддий кўмак берилди.Тез орада Қарши туман ФХДЙ бўлими томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилди ва никоҳ гувоҳномаси ўз эгаларини топширилди.
"Эшикма эшик сарсон бўламанми, деган қўрқувда юрар эдим. Оилада боқувчи фақат хўжайним. Кунлик топган маоши аранг кунлик харажатларга етади. Бугун яхши инсонларни кўмаги билан биз никоҳ гувоҳномасини олдик. Инсонларда халиям оқибат юқолмаганлигига бугун амин бўлдим" дейди фуқаро Ф.Жўраева






