Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига 10 мингта бўш иш ўринлари таклиф этилмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси маълумотига кўра, ушбу иш ўринлари Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасида жойлашган.
Маълумот учун, фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади. Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини эса тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади.
Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланиши айтилади.
Қуйида бўш иш ўринлари бўйича танлов ўтказиладиган сана ва ҳудудлар билан танишинг:
16 декабрь соат 11:00 да:
- Андижон вилояти
Андижон ш., Бобур ш. кўч., 4-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази (Мўлжал: Собиқ афғон боғи рўпараси, Транспорт коллежи).
95 202-33-55;
- Бухоро вилояти
Бухоро ш., Пиридастгир кўч,. 13-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази.
65 226-56-99, 99 708-49-98.
- Жиззах вилояти
Жиззах ш., Жиззахлик МФЙ, Ш.Рашидов ш., кўч., 44-уй "Ишга марҳамат" мономаркази (Мўлжал: 1-сонли нотариал идора, Санъат коллежи).
72-223-90-66, 72-223-90-65.
- Қашқадарё вилояти
Қарши ш., А.Навоий кўч., 70а-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази (Мўлжал: Ойдин бозори рўпараси).
55 401-61-69, 97 293-27-52, 97 770-04-92.
- Тошкент вилояти
Оққўрғон т., Толовул МФЙ, Ойбек кўч., "Ишга марҳамат" мономаркази (Мўлжал: Эски Қизил том коллежи)
70 202-06-20, 99 823-73-15.
17 декабрь соат 11:00 да:
- Наманган вилояти
Наманган ш., Нодира кўч., 3-уй. Вилоят меҳнат бошқармаси биноси.
69 227-94-64, 69 227-97-27.
- Навоий вилояти
Кармана т., Толқоқ, 10-уй. Кунлик иш маркази.
79 224-11-60.






