Туркия Президенти девони Ахборот-коммуникациялар бошқармаси томонидан Ҳалиç Конгресс марказида уюштирилган Халқаро Стратегик Алоқа Саммити Президент девони Ахборот-коммуникациялар бошқармаси раҳбари Фаҳреттин Алтуннинг якуний нутқи билан якунланди.
Фаҳреттин Алтун ўз нутқида стратегик алоқа имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш ва тизимли дезинформация кампанияларига қарши курашиш жуда муҳим эканлигини таъкидлади.
Икки кун давом этган саммитда жуда самарали натижаларга эришилгани, турли фикр ва истиқболлар муштарак асосда муҳокама қилинганини ифода этган Алтун, саммит давомида аниқ ҳамкорлик таклифлари олинганини ва саммит муҳим бир бошланиш нуқтаси бўлиб хизмат қилишини билдирди.
"Умумий жиҳатларимиз мавжуд эканига гувоҳ бўлдим. Эҳтимол бу бизнинг энг муҳим ютуғимиз бўлса керак. Барча соҳаларда дуч келган муаммолар билан бир қаторда имкониятларимизни ҳам кўриб чиқдик. Бу имкониятларни қандай диверсификация қилишимиз мумкинлигига эътибор қаратдик" дея таъкидлади у.
Янги алоқа технологиялари турли мамлакатлардан мисоллар билан муҳокама қилинганини тилга олган Алтун, қуйидаги баҳоларни берди:
"Биз янги коммуникация технологияларининг муҳим бойитиш жиҳатлари бўлса-да, тизимли дезинформация манбаи сифатида замонавий демократик давлатларга салбий таъсир кўрсатишини таъкидладик. Янги коммуникация технологиялари ва улар таклиф қилаётган алоқа воситалари нафрат муҳитининг тарқалиши ва нафратланиш таъсирида жиноятлар пайдо бўлишига хизмат қилмоқда. Ирқчилик ва исломофобия каби салбий тенденцияларнинг кучайишига сабаб бўлмоқда ва барчамиз бундан азият чекаётганимиз кундек равшан. Янги медиа, янги коммуникация технологиялари ва улар билан ҳаётимизга кириб келаётган янги маданий воқеъликлар қаршисида ҳуқуқий механизмлардан демократик асосда фойдаланган ҳолда бир қатор тартибга солиш ишлари зарурлигини англаб етдик. Албатта, демократияни, музокара маданияти ва жамоат майдонини ҳимоя қилиш энг устувор мақсадларимиздан бири. Шу нуқтаи назардан, стратегик алоқа имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш ва айтиб ўтилган тизимли дезинформацион кампанияларга қарши курашиш жуда долзарблик касб этади. Бу борада аниқ бир доира белгилаб олинганини кўрдик”.
Президент Ражап Таййип Эрдоғаннинг кечаги очилиш нутқида, "Ҳозирги босқичда дезинформация нафақат миллий хавфсизлик масаласи, балки глобал хавфсизлик масаласига айланди" деган сўзларини эслаб ўтган Алтун саммитда бунинг аниқ мисолларини кўрганлигини ва саммит ана шундай муаммоларга глобал ечим топиш учун манба яратишига умид қилишини ифода этди.
“1990-йилларда интернет глобал миқёсда жамиятлар кун тартибига кира бошлаганида интернинг бойитувчи, кўпайтирувчи марказдан қочадиган структураси туфайли асосан демократияга хизмат қилувчи жиҳати биринчи ўринга чиқишни ва шу жиҳатлари билан бирга муҳокама қилинишни бошлади. Аммо, бугунги кунга келиб, биз унинг оқибатларини ушбу хусусиятлардан кўра кўпроқ ҳалокатли эканлигини ҳис қила бошлаймиз. Бунинг глобал пандемия муҳитида янада аниқроқ ҳис қилмоқдамиз. Умид қиламанки, янги медиа воситаларидан янги медиа имкониятларини имкон қадар тезроқ эркинлаштирувчи ва қирралаштирувчи бир тарзда фойдаланиш имкониятига эга бўламиз.” дея якунлади ўз нутқини Алтун.
Ёпилиш дастурида ТРТ Бош директори Меҳмет Зоҳид Собажи ва Анадолу агентлиги бош директори Сердар Карағоз ҳам иштирок этди.






