Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида волейбол бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Ҳисоб бўйича 18-марта ташкил этилган мусобақада мамлакатимизнинг энг кучли 16 та жамоаси чемпионлик учун кураш олиб борди.
Аёллар ўртасида бўлиб ўтган баҳсларда Жиззах давлат педагогика институти жамоаси ғолибликни қўлга киритди. 2- ўринни Нукус давлат педагогика институти жамоаси эгаллаган бўлса, Урганч давлат университети қизлари 3-ўрин билан тақдирланишди.
Эркаклар ўртасидаги баҳслар ҳам кескин қарама-қаршиликларга бой бўлди. Мусобақада юқори савияли ўйин намойиш этган “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси “Uztelecom” жамоаси ғолиб чиқиб, волейбол бўйича Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.
Мусобақанинг 2-ўрини Олмалиқнинг ОКМК жамоаси қўлга киритган бўлса, 3-ўрин бир йўла икки жамоа – Фарғона вилоятининг “Бувайда тадбиркор” ҳамда Мудофаа вазирлигининг МҲСК жамоаларига насиб этди.