АсосийJamiyat

Халқ таълими вазирининг ташрифидан сўнг Сирдарёдаги мактаб таъмирланадиган бўлди  

'Халқ таълими вазирининг ташрифидан сўнг Сирдарёдаги мактаб таъмирланадиган бўлди   'ning rasmi

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг Сирдарёдаги навбатдаги манзили Мирзаобод туманидаги 5-умумтаълим мактаби бўлди.

"Вазир дарс жараёнларида устоз ва мураббийлар билан ҳам сухбатлашиб, ҳар бир ўқувчи қалбига илм-фан зиёсини сингдириб, уларни эл-юртга муносиб инсонлар этиб тарбиялаш педагогларнинг асосий бурчи эканлигини алоҳида таъкидлади ва муассасанинг техник ҳолати билан ҳам танишди",- дейилади вилоят Халқ таълими бошқармасининг маълумотида.

Сўнгра вазир вилоятдаги таълим тизимига масъул ходимлар ва ҳамкор такилотлар билан биргаликда бу мактабнинг таъмирлаш тўғрисидаги лойихалари билан танишиб ўз таклиф ва топшириқларини бериб ўтган.

    Бошқа янгиликлар