АсосийJamiyat

"Ғишт кўприк" божхона чегара пости яқинида қалбаки ПЦР тест маълумотномасини пуллаётган шахс ушланди

'"Ғишт кўприк" божхона чегара пости яқинида қалбаки ПЦР тест маълумотномасини пуллаётган шахс ушланди'ning rasmi

Айни пайтдада Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан Тошкент тумани «Ғишт кўприк» божхона чегара пости яқинида тезкор тадбир ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати. 

Тадбир давомида ССВ номидан (ПЦР) қалбаки маълумотномаларини тайёрлаб, уни пуллаётган шахс далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Шу ўринда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бир ёқлама эълон қилинган ахборотларни тарқатмасликларини, фуқаролардан хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакили (ИИО ходими)га қаршилик кўрсатмасликни ва фаолиятига халал бермасликни сўраймиз.

Бу ҳолатлар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади", - дейилган тезкор хабарда. 

    Бошқа янгиликлар