Япониянинг Осака шаҳридаги темирйўл вокзали яқинидаги бинонинг 4-қаватида юз берган ёнғин оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғин вақтида воқеа жойига 30га яқин ўт ўчириш гуруҳлари етиб келган ва ёнғинни ярим соатга яқин вақт ичида ўчиришга муваффақ бўлди.
Полиция хабар беришича, бинода клиника, гўзаллик салони ва бир нечта офислар бўлган. Ҳалок бўлганлар ёнғиндан келиб чиққан тутун оқибатида вафот этгани айтилмоқда.