Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини якунлаб, БААга йўл олди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, терма жамоамиз дубайдаги йиғин доирасида вакилларимиз 21 ва 23-декабр кунлари БАА U-15 терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Ҳар иккала учрашув ҳам Тошкент вақти билан соат 17:45 да старт олади






